Самарқанд давлат педагогика институтида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

Самарқанд давлат педагогика институтида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди. Унда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ва академик лицей битирувчилари иштирок этди.

Тадбирда институт проректори Н.Мусулмонов бўлажак талабаларга бакалавриат ва магистратура йўналишлари, замонавий онлайн аудиториялар, ахборот-ресурс маркази ҳамда талабалар турар жойларида яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.

Абитуриентлар учун ўқишга кириш тартиби, ҳужжат топшириш талаблари ва баҳолаш мезонлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тўғридан-тўғри жавоблар олдилар.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири битирувчи ёшларни олий таълим йўналишлари билан яқиндан таништириш ва уларга касб танлашида муҳим аҳамият касб этди.