Нега баҳор совуқ келди? Бу глобал исиш тўхтаганидан далолатми?

Салқин баҳор глобал исиш тўхтаганини англатмайди. Аксинча, БМТ билан ҳамкорлик қилувчи халқаро олимлар ва ташкилотлар маълумотига кўра, иқлим ўзгаришлари давом этмоқда ва яна ўн йиллаб, ҳатто асрлар давомида сезилиб туради. Қисқа муддатли совуқлар ва об-ҳаводаги «носозликлар» умумий тенденцияни тасдиқлайди: сайёрада ўртача ҳарорат рекорд суръатларда ошиб бормоқда. Сўнгги йиллар, яъни 2015-2025 йилгача кузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлди.

2026 йилда дунёнинг бир нечта ҳудудларида бир вақтнинг ўзида аномал салқин об-ҳаво кузатилди. Бу аввало, қутб бўронлари таъсири ва Ла-Нинь (Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмидаги сув одатдагидан совуқроқ бўладиган) иқлим ҳодисаси билан боғлиқ. Йил бошида қутб бўрони йўналишининг бузилиши Арктика совуғини одатий чегараларидан чиқариб, ўрта кенгликларга тарқалишига олиб келди.

Шу туфайли Арктикадан келган совуқ ҳаво ўрта кенгликларга тарқалиб, АҚШ ва Канада, Европа ҳамда Осиёнинг айрим ҳудудларида узоқ давом этган совуқ об-ҳавони келтириб чиқарди.

Ўзбекистонда ҳам баҳор “ҳарорат тебранишлари” билан ўтмоқда: иссиқ кунлар тезда ёмғир ва салқинлик билан алмашмоқда. Апрелда ҳаво айрим кунлари +13…+16 °C гача тушди, тоғларда эса қор кузатилди. Бошқа пайтларда эса +27…+32 °C гача исиб кетди. Март ойида ҳам қисқа муддатли кучли совуқлар кузатилди.

Май ойида об-ҳаво нисбатан барқарорлашиши кутилмоқда: асосан илиқ ва қуруқ, кундузи +23…+35 °C атрофида бўлади. Жанубда эса ҳарорат +37…+40 °C гача етиши мумкин. Ёмғирлар камроқ бўлиб, асосан қисқа муддатли жала кўринишида ўтади.

Хулоса қилиб айтганда, салқин баҳор глобал исиш тугаганини эмас, балки иқлимдаги беқарорлик кучайганини кўрсатади.

Маълумотлар ОАВ воситаларидан олинди.