Самарқанд вилояти божхона бошқармасига бошлиқ тайинланди
Бошқармага 2020 йил ноябрдан божхона хизмати полковниги Мирзараҳимов Якуб Ҳакимович раҳбарлик қилган эди.
Я.Мирзараҳимов жорий йилнинг февраль ойида пенсияга кузатилганди.
Ўшандан буён бўш турган Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиқлигига полковник Салихов Шавкат Санъатович тайинланди.
У 2024 йил июнь ойидан Хоразм вилояти божхона бошқармасини бошқариб келаётган бўлган. Бунгача Ш.Салихов (2021 йил 8 июлдан) Жиззах вилояти божхона бошқармасини бошқарган.
Ундан аввал эса Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.