Хивадан хабар: Университет жамоаси велосайрда
Урганч давлат университети ректори бошчилигида олийгоҳ раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирокида қадимий Хива шаҳрида велосайр ташкил этилди.
Тарихий муҳит бағрида, эрта тонгнинг мусаффо ҳавосида ўтган мазкур тадбир иштирокчилар учун нафақат жисмоний фаолликни ошириш, балки жамоа ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш, ижобий кайфият ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди.
– Велоспорт нафақат спорт тури, балки соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади, – деди университет ректори Феруза Мадраҳимова. – У инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, ижтимоий фаолликни ҳам оширади. Зеро, соғлом танда – соғлом ақл. Соғлом муҳит эса юқори иш унумдорлиги ва катта ютуқларнинг гаровидир.
Аҳмаджон Шокиров.
***
P/s: Бундай ташаббусни Самарқанд шаҳрида ҳам самарали ташкил этcа бўлади. Самарқанднинг бой тарихий обидалари ва кенг кўчалари велосайрлар учун жуда қулай муҳит яратади. Айниқса, олий таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида мунтазам равишда бундай тадбирларни ўтказиш соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бирга, жамоада бирдамликни кучайтиради. Балки вилоятимиздаги олийгоҳлар ҳам велосайр ташкил этар, ва албатта ундан кейин бошқа ташкилотлар ҳам бу хайрли ишга киришади.