Туркияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
Туркия Буюк Миллат Мажлиси томонидан 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тегишли қонун қабул қилинди. Унга кўра, ижтимоий тармоқ операторлари 15 ёшгача бўлган болаларга хизмат кўрсатмаслиги ва ёшни текшириш каби чораларни жорий этиши шарт.
Шунга ўхшаш чекловлар бошқа мамлакатларда ҳам мавжуд. Масалан, Францияда 15 ёшгача бўлганлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши учун ота-она розилиги талаб қилинади. Италияда эса 14 ёшдан кичиклар учун шундай талаб бор.
Австралия ва Буюк Британияда ҳам болаларни интернетдан ҳимоя қилишга қаратилган қатъий қоидалар муҳокама қилинмоқда ёки босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Мутахассислар бундай чоралар болаларни зарарли контентлардан ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидламоқда.