Бугун “Жартепа” чегара божхона постида Ўзбекистон ва Тожикистон божхона мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Мулоқот давомида Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳамедов ва Тожикистон Божхона хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари А.Турсунзода божхона чегаралари орқали товар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини янада енгиллаштириш, ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Божхона хизматини рақамлаштириш борасида тажрибаларини ўртоқлашдилар.
Жумладан, Тожикистон делегацияси 2026 йил 16 мартдан жорий этилган транспорт воситаларини идентификация қилиш ва расмийлаштириш тизими — ВИН.ТЖ бўйича тақдимот ўтказишди.
Меҳмонлар Ўзбекистон томонининг мазкур йўналишдаги илғор тажрибасини юқори баҳолашди ва ушбу йўналишда ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратдилар.
Тадбир якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик фаолиятига замонавий ечимларни жорий этиш, божхона назорати самарадорлигини ошириш йўналишидаги масалалар юзасидан келишиб олишди.