“Айсберг A23a” деярли эриб бўлди - бир йил олдин у дунёдаги энг каттаси эди
2025 йил охиригача дунёдаги энг йирик айсберг деб ҳисобланган “A23a” майда қисмларга бўлиниб, бошланғич майдонининг 99 фоизини йўқотди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти муз ва гидрометеорология ахбороти маркази бош мутахассиси Полина Солошук маълум қилди.
Январь ойида айсберг майдони тахминан 1300 квадрат километрни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб у 50 квадрат километрдан камайган. Айни пайтда “A23a” тоза сувда дрейф қилиб, парчаланишда давом этмоқда.
Айсберг ҳосил бўлган вақтда унинг майдони 4170 квадрат километрни ташкил этган (бу Санкт-Петербург майдонидан қарийб икки баравар катта). 30 йилдан ортиқ вақт давомида аста-секин майдонини йўқота борган. Ўтган йил охирига келиб, айсберг майдони 1370 квадрат километргача қисқарди ва дунёдаги энг катта айсберг мақомини йўқотган.