Ўзбекистон Россиядан табиий газ импорт қилади
- 26.01.2023 10:56
- 196
- Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги ва “Газпром” ўртасида тузилган йўл харитасига кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Йўл харитасида Россиядан Ўзбекистонга газ узатишни ташкил этиш учун Ўзбекистон ўз газ тармоқлари ҳақида “Газпром”га расмий маълумотлар тақдим этиши ҳам назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ўз баёнотида Ўзбекистон ўз газ-транспорт тизимига эгалик ва бошқарув ҳуқуқини тўлиқ ўзида сақлаб қолишини таъкидлаган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 8 дақиқа аввал
- Таълим