Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди
- 13.12.2024 16:25
- 61
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган терговга қадар текширув ишлари ўтказилган.
Ушбу текширувларда “А.С.”, "О.О." фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан-тўғри уланиб олганлиги аниқланган. Оқибатда улар жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
электр энергияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё мамлакатларидаги ғалати ўйинлар
- 20 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Рақамли давр журналисти қандай бўлиши керак?
- 30 дақиқа аввал
- Самарқанд
Чигиртка балоси: Унга қарши қандай курашилади?
- 48 дақиқа аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Болалар саломатлиги учун масъулиятли қадам
- 2 соат аввал
- Саломатлик