“Шуям экспонат бўлди-ю”

2011 йилнинг ноябрь ойида Германиянинг Дортмунд шаҳридаги музейда ишлайдиган фаррош аёл 800 минг еврога суғурталанган замонавий санъат асарини йўқ қилиб юборди.
 
“Шифтдан тома бошлаганда” деб номланган санъат асари юқоридан оқиб тушган ифлос суюқликдан ажралиб чиққан чўкиндиси бор тоғорадан иборат эди. Тозаловчи аёл тоғорани тозалаб қўйиб, шу билан замонавий санъат тарихидаги энг кучли вандализм ҳаракатларидан бирини амалга оширди...

***

2014 йилнинг февралида худди шундай воқеа Италияда содир бўлди.
Бари шаҳридаги музей тозаловчиси бир нечта ғижимланган қоғоз бўлакларини ташлаб юбориб, стол устидаги печенье бўлакларини супуриб ташлади. Кейинчалик бу ушоқлар 10 000 евролик инсталляциянинг бир қисми бўлганлиги аниқланди.

***

Учинчи шунга ўхшаш ҳодиса бир йил ўтиб яна Италиянинг Больцаносида қайд этилди.
Полга сочилган шишалар, сигарет қолдиқлари ва конфетлардан иборат тартибсизликка дуч келган аёл албатта, ҳамма нарсани тозалаб ташлади... Бу инсталляциянинг номи “Бугун кечқурун қаерда рақсга тушамиз?” бўлган экан.

Баҳора тайёрлади.