“Пухта-пишиқ” ҳайвонот олами
Ҳайвонот оламида сиз ўйлагандан ҳам ақллироқ миллионлаб улуғвор, сирли ва ақлбовар қилмайдиган турлар мавжуд. Сайёрамизда яшовчи бу ажойиб мавжудотлар ҳақида баъзи қизиқарли фактларни эшитган киши албатта ажабланмай қолмайди.
Олмахонлар бутун дунё бўйлаб минглаб дарахт ўтқазади
Бу мўйнали жажжи ҳайвонлар атроф-муҳитга сиз тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада муҳим роль ўйнайди. Олмахонлар ҳар йили ўз захираларини қаерга кўмганликларини унутиб қўйгани боис дунё бўйлаб минглаб дарахтларга ҳаёт беради.
Филлар чақалоқларига сўрғич бериб катта қилади
Инсон чақалоқлари сингари, филлар ҳам ўз чақалоқларини тинчлантиришга қодир. Бунинг учун филлар чақалоқларга сўрғич сифатида ўзининг хартумини бериб қўйишади.
Каламушлар қитиқлаганда кулади
Берлин университетида қитиқлаш пайтида инсон миясида нима содир бўлишини аниқлаш учун тадқиқот ўтказилди.
“National Geographic”нинг ёзишича, каламушлар устида ўтказилган синовлар улар чиндан ҳам, айниқса, орқа қисмини қитиқлашни яхши кўришини кўрсатди. Қитиқлаганда, каламушлар кулгига ўхшаш жуда баланд овоз чиқарадилар.
Экспериментатор қўли тўхтагач, каламуш унинг қўлини излаб, қашлаб қўйишни давом этишни “сўраб” орқага қарашади.
Ўрдаклар сёрфингда учади
Ўрдаклар денгиз ёки океан юзасидаги тўлқинларни ушлашни яхши кўради. Улар фурсат пойлаб, океан тўлқинлари бўйлаб қирғоққа қараб сузиб учишади, кейин бу ҳаракатни такрорлаш учун қайта-қайта сувга кириши қайд қилинган. Балки бу уларнинг севимли машғулотидир.
Ёввойи шимпанзелар кўпинча “ичиб” маст юришади
Сўнгги йиллар давомида олимлар шимпанзелар табиий ферментланган спиртли ичимликларни излаб топишга қодир эканлигини аниқлаб, "маст маймун гипотезаси"ни тасдиқлашди. Бу ақлли ҳайвонлар Гвинея ўрмонларидаги одамлар контейнерларда тўплайдиган спиртли шарбатни ўғирлаш учун рафия пальмаларига чиқишади.
Ферментланган пальма шарбатининг умумий алкоголь миқдори ўртача 3 фоизни ташкил қилади, бу, масалан, пивода бўлган алкоголь таркибига тенг.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.