Қамоқхоналарда янги талаблар асосида узоқ муддатли учрашувларга рухсат берилмоқда
Республикамизда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Шу боис ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан учрашувларини ташкил этиш режалаштирилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинди.
Унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳозирча ҳафтада бир маротаба, яъни шанба куни 24 соатлик узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан, 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.
Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Шундан келиб чиққан ҳолда жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилди.
Фуқароларимиз соат 9:00 дан 18:00 гача (дам олиш кунларидан ташқари) мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фуқароларимиздан жазо муддатини ўтаётган шахс билан учрашиш учун долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини, учрашувга белгиланган муддатларда келиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.
Боғланиш учун жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:
- 1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02
- 2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82
- 3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61
- 4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81
- 5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65
- 6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33
- 7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13
- 10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51
- 11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07
- 12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85
- 13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50
- 14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24
- 17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81
- 20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10
- 21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65
- 22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52
- 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона – 71-293-87-29
- 24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51
Ушбу долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолларда ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармасининг 71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмаслигини маълум қиламиз.
Унутманг! Учрашувлар учун ўрнатилаётган мазкур талаблар сиз ва яқинларингиз соғлиғини асрашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ.