ОАВ: Бразилиядаги қамоқхонадан 400 га яқин маҳбус қочди
- 17.03.2020 15:34
- 179
- Хориж
Кеча, душанба куни кечқурун Бразилиянинг Монгагуа шаҳридаги қамоқхонадан 400 га яқин маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда G1 портали.
Хабарга кўра, ярим очиқ турдаги жазони ўташ муассасасида жиноятчилар қамоқхона ходимларини гаровга олганларидан сўнг 400 га яқин махбус қочиб кетган. Гаровдагилар айни вақтгача қўйиб юборилмаган, уларни қутқариш учун полиция жиноятчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Шу билан бирга, қочиб кетган жиноятчиларни тутиш учун чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бразилиядаги бундай ярим очиқ қамоқхоналарда назоратчиларга қурол берилмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа