Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президентлик сайловлари: Болсонаро олдинда эди, Силва ғалаба қозонди

Бразилиядаги президент сайловларида чап қанот Ишчилар партияси асосчиси ва собиқ президент Лула да Силва ғалаба қозонди. Олий сайлов суди якуний натижаларига кўра, унга сайловчиларнинг деярли 51 фоизи овоз берган.

Овозларни санаш бошиданоқ етакчиликни амалдаги давлат раҳбари Жаир Болсонаро қўлга олди, бироқ жараён давомида Силва ундан ўзиб кетди. Болсонаро, мос равишда, тахминан 49 фоиз овозга эга.

Рио-де-Жанейрода минглаб бразилияликлар Лула да Силванинг президентлик сайловидаги ғалабасини нишонламоқда.