Бразилия президенти Жаир Болсонару тарафдорлари Олий судни қамал қилди
Бразилия президентининг минглаб тарафдорлари 7 сентябрь – мамлакат мустақиллиги кунини Олий судга бостириб кириш билан нишонлашди. Оломонни ушлаб туриш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлди.
Йил давомида Бразилия президентининг рейтинги кескин пасая бошлади: пандемияга қарши самарасиз кураш ва Олий суд билан қарама-қаршилик унга қарши иш бермоқда.
"Биз энди Конституцияга зид бўлган чора, ҳаракат ва далилларга тоқат қилмаймиз", деди Жаир Болсонару.
Жаир Болсонару Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини сотиб олишда коррупцияда ва сайловлар қонунийлигига путур етказувчи сохта хабарларни нашр қилишда айбланмоқда.
"Унга ҳукмронлик қилишга йўл беришмаяпти! Бразилияни Олий суд бошқармоқчи. Аммо биз уни танламадик. Биз Болсонаруни танладик!", дейди Бразилия президенти тарафдорларидан бири.
Июль ойида Олий суд Болсонаруга қарши жиноий иш очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунга жавобан мамлакат раҳбари суд тизимини давлат ислоҳотига тўсқинлик қилишда айблади.
Натижада жамият иккига бўлинди. Шу куни Бразилия президентининг мухолифлари ҳам юриш уюштирди.