Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бразилия президенти ватандошларини нолимаслик ва шикоят қилмасликка чақирди

Бразилия коронавирус тарқалиши билан боғлиқ оғир эпидемик вазиятни бошдан кечирмоқда. Ўтган кун давомида юқтирганлар сони 75 мингга кўпайган. Шу даврда COVID-19 касаллигидан 1699 бемор вафот этди. Касаллик бошланишига бир йил бўлмай 260 минг киши янги турдаги коронавирусдан вафот этди. Бироқ президент Жаир Болсонару пандемиянинг жиддийлигини инкор этишда давом этмоқда.

Болсонару мамлакатдаги янги темир йўл линиясининг очилиш маросимида шундай мурожаат қилди: «Шов-шув ва шикоятларни тўхтатинг. Яна қанча нолиш мумкин? Агар муаммолар бўлса, уларни ҳал қилиш керак».

Эпидемияга қарши кураш чоралари жойларда амалга оширилмоқда. Рио-де-Жанейрода жума кунидан бошлаб, соат 23:00 дан эрталаб соат 5:00 гача кўчада ёки жамоат жойларида тўхташ тақиқланди, шаҳар атрофида ҳаракатланиш тақиқланиши жорий этилмади. Бар ва ресторанлар 40 фоиздан кўп бўмаган меҳмонларни қабул қилишлари ва соат 17:00 да хизмат кўрсатишни тўхтатишлари шарт.

Бразилияда 18 январдан бошланган эмлаш жуда секин давом этмоқда. Аҳолининг деярли 1 фоизидан кўпроғи вакцинанинг иккала дозасини олган. Биринчи дозаси эса аҳолининг тахминан 4 фоизни ташкил қилади. Бразилия ҳукумати Россиянинг Sputnik V вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома шартларини келишиб олди.