Бир ойда Хитойнинг 20 нафар етакчи олим-муҳандислари вафот этди

Хитойнинг етакчи муҳандислари ва олимлари мамлакатда COVIDга қарши чекловлар олиб ташланганидан бери мисли кўрилмаган тезликда ҳаётдан кўз юмди. Академиянинг 20 аъзоси бир ойдан камроқ вақт ичида вафот этди, бу бир йилдаги ўртача ўлимдан кўпроқ. Буни South China Morning Post нашри маълум қилмоқда.

2022 йил декабрь ойи бошидан Хитой ҳукумати уч йил давомида дунёдаги энг қаттиққўл бўлган коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларини босқичма-босқич юмшата бошлади. 8 январдан бошлаб Хитойга келганлар учун мажбурий ПЦР-тест ва марказлаштирилган изоляция бекор қилинди. Шу билан бирга, мамлакатда COVID-19 билан касалланишнинг мисли кўрилмаган даражада ўсиши кузатилмоқда. Шаҳарлардаги касалхоналар беморлар билан тўлган.

Хитой Касалликларни назорат қилиш марказининг собиқ бош олими Ценг Гуанг 30 декабрь куни бўлиб ўтган онлайн конференцияда кўпчилик кекса олим ва муҳандислар яшайдиган Пекин аҳолисининг 80 фоиздан ортиғи коронавирус билан касалланганлигини айтган эди.

Хитой муҳандислик академияси етакчи илмий муассасалардан бири ва мамлакатдаги энг нуфузли муҳандислик ташкилоти бўлиб, унинг 900 дан ортиқ аъзолари мамлакатнинг деярли барча мега-лойиҳаларини, жумладан, дунёдаги энг йирик лойиҳалар концепцияси, дизайни ва қурилишида, гидроэлектр тўғони, тезюрар темир йўллар тармоғи ва «Тяньгун» космик станцияси қурилишида ҳисса қўшган.

Академия аввалроқ унинг 20 аъзоси 15 декабрдан 4 январгача вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Вафот этган академиянинг энг ёш аъзоси атом соатлари ихтисослиги бўйича 77 ёшли физик Ти Тянчу бўлса, энг кексаси 1950 йилда Хитойнинг биринчи болалар хирургияси бўлимига асос солган 102 ёшли Чжан Цзиньчжэ бўлди.

Яқинда вафот этганлар орасида Хитойнинг тез ядровий реакторлар дастури бош муҳандиси, Хитойнинг биринчи оптик толасини ишлаб чиқарувчиси, ноёб тупроқ саноати асосчиси ва Хитойнинг лазер қуроллари бўйича фан-техника олий миллий мукофоти совриндори Чжао Йинжун ҳам бор.

Муҳандислик академияси аъзоларининг аниқ ташхисини келтирилмаган.