"Мен қозиман, вазир эмас"
- 17.11.2025 19:58
- 444
- Мутолаа
Бир салтанат амирига вазири: "Олампаноҳ, қозикалон ҳаддидан ошди", дебди. Амир ундан: "Нима гап, тинчликми?" деб сўрабди.
"Бу қози бирон бир можарони ҳал этса, шариат қонунларида бундай, шариатда ундай, деб ажрим чиқаради. Бирон бир ишни кўраётганда ақалли "Амиримиз илтифот қилдилар, бизнинг ҳақ-ҳуқуқимиз ул адолатли олий зотнинг илкида", деб айтмайди", дебди.
Амир ундан сўрабди: "Қози шундай гапларни айтиши лозимми?"
Вазир: "Албатта, амирим, фуқаро ва мискин орасида сизнинг обрўйингизга обрў қўшилар, ҳокимиятингиз мустаҳкам бўлар эди", деб жавоб берибди.
Бир куни Амир қози билан ўзаро суҳбатда: "Тақсир, нега сиз иш кўраётиб, "Амиримиз илтифотли - фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқи ул адолатпарвар зотнинг ҳимоясида", деб ажрим қилмайсиз?"? деб сўрабди.
Шунда қозикалон: "Онҳазрат, бунга сабаб шуки, сиз мени қози лавозимига тайинлагансиз, вазир лавозимига эмас", деб жавоб берган экан.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вазир ва ҳоким IT Park қурилиши билан танишди
- Кеча, 14:49
- Жамият
“Мени дадам олиб кетяпти...”
- 23/05, 23:14
- Таълим