Ибратли ҳикоя: Дарё бўлиб яша
- 06.12.2025 08:05
- 404
- Мутолаа
Бир куни устоз ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибдида, аралаштириб татиб кўришини айтибди.
Шогирд устози айтганини қилибди.
– Таъми қанақа экан? - дея сўрабди шогирдидан.
– Шўрлиги тилни ўяман дейди.
Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди.
Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
– Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини татиб кўр.
Шогирд бу сафар сувни ҳузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб устоз:
– Хўш, мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими, - деб сўрабди.
– Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
Шунда устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
– Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак. Демак, сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мўъжиза туфайли омон қолган одамлар
- Кеча, 15:47
- Ўқинг, қизиқ!
Ўттиз йиллик меҳнат эътирофи
- Кеча, 14:56
- Спорт