Нега кибрга бериламиз?

Қуёш… Ерга ҳаёт бағишловчи, ҳар куни бизга нур сочувчи бу манба, аслида Ерга нисбатан 109 марта катта. Ҳажми эса 1 миллион 300 минг марта ортиқ.

Бир лаҳза тўхтаб, шу рақамни хаёлда тасаввур қилинг. Биз у олдида ҳақиқатан ҳам нуқтадекмиз.

Аммо яна юқориларда — одамнинг ақли бегона ,okb, қолаётган чуқур масофаларда — Стивенсон 2-18 бор. Унинг ҳажми Қуёшникидан 10 миллиард марта катта. Агар Қуёшни киши пастга ташлаб юборган бир тухумдек тасаввур қилсак, Стивенсон 2-18 ғоят улкан тоғдек кўринар эди.

Аммо бу ҳам чек эмас. Чунки Тон 618 ― ҳажми Стивенсон 2-18дан ҳам 6,6 миллиард марта, Қуёшдан эса 66 миллиард марта катта. Унинг қўшниси бўлишни тасаввур қилишнинг ўзиёқ инсонни титратиб юборади. Шундай юлдузлар олдида Қуёшнинг ўзи ҳам заррадек, ундан ҳам майда — Ер эса кўзга кўринмасча нуқта.

Шундай улкан олам ичидан инсон фарзанди бор. Бу бизлар - сиз-у биз.

Энди, айтинг, биз нега ва нимамиз билан кибр қиламиз? Нимамиз билан овора бўлиб, ўзимизга ўхшамаган ўта катта даъволар қиламиз?

“Мен қиламан, мен уддалайман, мен қилиб юбораман!”, деб ўдағайлаймиз.

Нима "қутуртиряпти" бизларни? Пулми? Машинамизми? Қасрдек уйимизми? Ё корхона-ю зЗаводларимизми?

Биз ўзимизни кўзгу олдида катта қилиб кўрамиз, аммо осмон бизга бошқача кўзгу тутади: у бизга қандай кичкина эканимизни ҳар сония эслатиб туради.

Нозимжон Ҳошимжонов.