Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус пандемиясидан 20 баравар хавфли "Х касаллиги" муҳокамада

17 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида назарий жиҳатдан коронавирус пандемиясидан 20 баравар хавфли бўлган “Х касаллиги” муҳокама қилинади.

Унда ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус, Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Низиа Тринидади ва Astrazeneca фармацевтика компанияси бошқаруви раиси Мишел Десмараис иштирок этади.

Аммо бир қатор олимларга кўра, "Х" касаллиги ҳақида овозали баёнотлар илмий эмас, балки иқтисодий сабабларга эга бўлиши мумкин". Таъкидланишича, бўлажак муҳокамалар “янги пандемия хавфини баҳолаш ва уларга тайёргарлик кўриш чоралари билан бевосита шуғулланувчи жаҳон экспертлари ва эпидемиолог олимлар” иштирокини ўз ичига олмайди.

Айрим нашрларга кўра, сессия мулоқотида сармоя кўпайтириш урғу берилади. Бу айниқса, пандемияга тайёрлик борасида ўз истиқболли ёндашувларини намойиш қилаётган йирик фармацевтика компаниялари учун фойдали ва шу сабабли улар бу масалани Жаҳон иқтисодий форумида муҳокама қилмоқда.

"Х касаллиги" атамаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2018 йилда қабул қилинган. Бу халқаро эпидемия ёки пандемияга олиб келиши мумкин бўлган назарий номаълум патоген белгисидир.