Коронавирус: Хитойда яна карантин
- 25.11.2022 10:00
- 185
- Хориж

Миллионлаб хитойликлар пандемияга қарши курашиш учун яна узоқ муддатли жамоавий карантинни бошдан кечирмоқда. Пекинда ҳимоя костюмли ишчилар COVID-19 инфекцияси қайд этилган баъзи ҳудудларда металл тўсиқлар ўрнатишди.
Одамлар тиббий ёрдам олиш учунгина ташқарига чиқиши мумкин. Аммо бунда ҳам улар соғлиғи ҳолати акс этган сканерланган QR-кодларини кўрсатишлари шарт.
Кеча саноат шаҳри - Чженчжоунинг 6,6 миллион аҳолисига COVID-19 тўлқини пасайгунча 5 кун уйда қолиш буюрилди. Одамлар асаби таранг: ёпилган iPhone заводида ишчилар тўланмаган маош ва мукофот пулларини талаб қилмоқда. Норозиликлар кучайиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан тўқнашувга айланган.
Хитой ҳукуматининг коронавирусга нисбатан «нол-бардошлик» сиёсати касаллик кўпайиши олдини олмади. Кеча пандемия бошлангандан бери рекорд кўрсаткич - 31,444 та янги ҳолат қайд этилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Соғлом юрак – соғлом ҳаёт
- Кеча, 23:52
- Саломатлик
Ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ерлар
- Кеча, 22:31
- Ўқинг, қизиқ!