Тарихда илк бор Хитой раҳбарининг АҚШ президентини тенг мақомдаги қабули: Пекинда муҳим учрашув бошланди
Кеча Дональд Трамп 2017 йилдан бери илк бор Хитойга ташриф буюрди. Бугун эса Пекинда икки раҳбар ўртасида муҳим музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув олдидан АҚШ давлат котиби Марcо Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳурмўз бўғози орқали ўтадиган кемалардан ҳеч бир давлат тўлов олмаслиги кераклиги ҳақида келишувга эришди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Си Цзиньпин музокараларда Хитой ва АҚШ ўртасидаги қарши туриш ҳар икки давлатга ҳам зарар келтиришини таъкидлаб, мамлакатлар рақобатчи эмас, балки ҳамкор бўлиши кераклигини айтди. Шунингдек, у Пекин ва Вашингтон муносабатларида янги модель яратишга чақирди.
Трамп эса АҚШ Хитой билан савдони ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш тарафдори эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида мураккаб масалалар бўлганига қарамай, уларни музокаралар орқали ҳал қилиш имкони бор. Шунингдек, Трамп Хитой раҳбарининг нуфузини эътироф этди. «Сиз буюк лидерсиз. Мен буни ҳаммага айтаман. Баъзида одамларга менинг бундай дейишим ёқмайди, лекин барибир айтаман, чунки бу ҳақиқат», деди Трамп Си Цзиньпинга мурожаат қилиб.
Пекин Вашингтонга қарши иқтисодий ва сиёсий босимда жиддий имкониятларга эгалигини Трамп тушунди. Савдо уруши кутилган натижани бермади, Хитойни Россия ва Эрондан узоқлаштириш уринишлари ҳам самарасиз якунланди, дея хулоса қилади сиёсий таҳлилчилар.
Ҳозирда на АҚШ ва на Хитой бир-бирига шарт қўя олади. Шу боис бу ташриф икки давлат ўртасидаги янги дипломатик босқичнинг бошланиши сифатида кўрилмоқда. Маълумотларга кўра, яқин бир йил ичида Си Цзиньпин ва Трамп камида яна уч марта учрашиши мумкин.