Россияда биринчи марта омикроннинг янада юқумли варианти – кракен аниқланди
- 12.01.2023 14:57
- 210
- COVID-19
Пенза вилоятида "кракен" деб номланган XBB.1.5 омикрон штаммининг субвариантига чалинган касалликнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилган.
Биринчи ҳолат SARS-CoV-2 геномлари кетма-кетлиги бўйича маълумотлар мониторинги доирасида қайд этилган, дейди манба.
Кракен коронавирусининг янги субварианти жуда юқумли, аммо касалликнинг кечиши енгил деб баҳоланмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ХBB.1.5 субварианти ковид касаллигининг кўпайишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди. "Ўзининг генетик хусусиятлари ва ўсиш суръатлари баҳосига асосланиб, ХББ.1.5 касалланиш ошишига ҳисса қўшиши мумкин", деди январь ойи бошида асосан Қўшма Штатлардан олинган маълумотларга асосланиб ЖССТ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда халқаро анжуман бошланди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Беҳбудий нега Ҳажга отланган эди?
- Кеча, 17:39
- Мутолаа