Хавфли вируслар қанча яшайди?
Ушбу маълумотда грипп, коронавирус (COVID-19), ротавируслар, қизамиқ, қизилча, ОИТС, гепатит В, гепатит C каби вирусли касалликларнинг сирт ва ҳавода яшаш муддати билан танишамиз.
Грипп
Бу вирус хоналардаги 22 даража иссиқ ҳароратда – 2 соатдан 9 соатгача; Инсон қўлида - 5 дақиқа, металл ва пластмасса юзаларда 24 соатдан 48 соатгача яшайди;
Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз;
60 даража иссиққача қиздирилганда ҳалок бўлади.
COVID-19
Нарса, буюмлар юзасида - 22 даража илиқ ҳаво ва 40 фоиз намликда - бир неча соатдан беш кунгача;
Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз;
Вирус 56 даражагача қиздирилганда 15 дақиқа ичида ҳалок бўлади.
ОИТС
Ҳавода - бир неча дақиқа;
Ишлатилган шприцларда, 22 даражадан 37 гача бўлган ҳароратда - 7 кунгача;
Дезинфекция воситаларига чидамсиз;
56 даражагача қиздирилганда 30 дақиқа фаол, қайнатилганда 1 дақиқадан сўнг ҳалок бўлади.
ОИВ инфекциясини даволаб бўлмайди, аммо ўз вақтида ва сифатли даволаниш билан беморнинг умрини 70-80 йилгача узайтириш мумкин.
Ротавируслар
Водопровод сувида - икки ойгача;
Атроф-муҳит юзаларида - 45 кунгача.
Мева ва сабзавотлар сиртида - беш кундан ўттиз кунгача.
Дезинфекция воситаларига чидамли, 50 даражагача бўлган иссиқликка бардош бера олади ва ҳатто хлорланган сувда ўлмайди.
Гепатит B
Хона ҳароратидаги қонда - уч ойгача;
Қуритилган плазмада - 25 йилгача;
Оддий дезинфекция воситаларига 80 фоизгача чидамли;
30 дақиқагача қайнатишга, 1 соат давомида160 даража иссиқликка бардош бера олади.
Гепатит C
6-20 даража илиқ ҳароратда қонда - 1,5 ойгача;
Қайнатилганда - 3-5 дақиқа, 60 даражага қадар қиздирилганда - 15-30 дақиқа;
Вирус узоқ вақт давомида қон билан алоқа қиладиган нарсалар, масалан, устара, қайчи, тирноқ кесгичлар ва тиббий асбобларда яшайди.
Сувчечак
Инсон танасидан ташқарида - 10 дақиқагача;
Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз;
Ультрабинафша нурлари, кундузги ёруғлик ва тоза ҳаво таъсирида ҳалок бўлади.
Қизамиқ
Муҳитдаги сиртлар ва ҳаводаги-15 ва ундан паст ҳароратларда - бир неча ҳафта давомида;
Хона ҳароратида - бир неча соат;
Вирус ультрабинафша нурлари ва кундузги ёруғлик таъсирида нобуд бўлади.
Қизилча
Хона ҳароратида ҳавода - бир неча соат давомида;
Дезинфекциялаш воситаларига чидамсиз;
Ультрабинафша нурлари таъсири варН (эритмадаги водород ионларининг фаоллиги ўлчовини тавсифловчи ва унинг кислоталигини миқдорий кўрсатадиган қиймат)нинг ишқорий ва кислотали томонларга ўзгариши натижасида ҳалок бўлади.
Интернет материаллари асосида
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.