Бразилия президенти кўчада овқатланишга мажбур бўлди
- 21.09.2021 15:21
- 83
- Хориж

Бразилия президенти Жаир Болсонару COVID-19 га қарши эмланмаганлиги сабабли Нью-Йоркдаги ресторанга киритилмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Давлат раҳбари АҚШга БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этиш учун келди. Ташкилот биносига кириш учун эмланганлик тўғрисида ҳужжат бўлиши шарт эмас, лекин Нью-Йоркда эмлаш сертификатисиз умумий овқатланиш биноларига ташриф буюриш тақиқланган.
Аввалроқ, Нью-Йорк мэри Билл де Блазио шаҳарга келаётган жаҳон раҳбарларини ташриф олдидан эмланишга чақирган эди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ҳам худди шундай фикр билдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессияси 14 сентябрда очилди. Сессиянинг асосий воқеаси - юқори даражали ҳафталик 21-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
«Ҳамма нарса ҳам кўрингани каби эмас!»
- Кеча, 20:46
- Мутолаа
Жонсиз ўрмон сири
- Кеча, 19:38
- Ўқинг, қизиқ!
Аёл жиноят содир этди. Нега?
- Кеча, 17:36
- Жиноят ва жазо