"Самарқанд — Истанбул" йўналишида мунтазам авиарейс йўлга қўйилди
21 март куни Air Samarkand компаниясининг "Airbus A321neo" самолёти Самарқанд халқаро аэропортидан Истанбулга жўнаб кетди.
Биринчи босқичда рейслар ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари Истанбулнинг йирик аэропортига (IST) амалга оширилади. Самарқанддан учиб кетиш эрталабки соат 8:00 га режалаштирилган бўлиб, қайтиш рейслари Истанбулдан соат 12:30 да бошланиб Самарқандга 19:00 да етиб келинади (ҳар бир манзил учун маҳаллий вақт кўрсатилган).
Истанбул Самарқанддан муҳим ва юқори талабга эга йўналишлардан бири ҳисобланади. Туркиянинг йирик шаҳрини Ўзбекистон билан кўп асрлик маданий, тадбиркорлик ва сайёҳлик алоқалари боғлаб туради. Бундан ташқари, Истанбул аэропорти бутун дунё бўйлаб кенг саёҳат қилиш имкониятларини таклиф этади. Тез орада Air Samarkand Самарқанд аҳолисига Босфордаги буюк шаҳарга саёҳат қилиш учун яна бир қулай имкониятни тақдим этишни режалаштирган.
Илк мунтазам парвозни йўлга қўйиш ҳар қандай авиакомпания учун муҳим босқичдир. Жадвал асосида парвозларни амалга ошираётган Air Samarkand йўловчилар саёҳатларини самарали режалаштириш билан бир қаторда, бортда қулайлик, жаҳон даражасидаги хизмат ва тўғридан-тўғри рейсларнинг қулайлигидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради.
Ушбу йўналишда парвоз қилувчи самолёт дунёнинг етакчи авиакомпаниялари томонидан фойдаланиладиган замонавий ва хавфсиз ҳаво кемасидир. Самолёт 221 та йўловчилик сиғимига эга эконом-класс ўриндиқлари билан жиҳозланган салонга эга, деб хабар бермоқда Дунё АА.