Самарқанд кўчалари ажнабий ёзувлардан тозаланмоқда

Жорий йилнинг 21 август куни Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида ташқи реклама баннерларининг “Давлат тили ҳақида”ги қонунга риоя этилиши бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси Шерали Темиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ кўздан кечирди.
Текшириш жараёнида бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди. Тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш уқтирилди.
Бу каби ишлар мунтазам амалга оширилиб борилади.