Самарқанд шаҳрида субсидия учун аризалар олиш тўхтатилди

Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказининг zarnews.uz`га тақдим этган маълумотига кўра, шаҳарда жорий йил 8 февралдан эътиборан ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза қабул қилиш тўхтатилган.

Айтилишича, 7 февраль ҳолатига субсидия учун топширилган аризалар сони 3532 тани ташкил этмоқда. Аризаларга илова қилинган ҳужжатлар асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш бўйича масъул ташкилотларнинг хулосалари комисси томонидан ўрганиб чиқилган.

Маълум бўлишича, субсидия олишга мос келувчи аризалар сони жорий йил учун ажратилган субсидиялар сонидан ошиб кетган. Шу сабабдан субсидия учун аризалар қабул қилиш тўхтатилган.