Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 сентябрдаги фармойиши билан Самарқанд вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Фармойишга асосан божхона хизмати полковниги Дониёр Таваккалжонович Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Дониёр Юсупов Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.