Самарқанд вилояти Кенгашининг 97-сессияси 28 март куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2024 йил 18 мартда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, тўқсон еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида маълум қилди.
Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг тўқсон еттинчи сессияси 2024 йил 28 март куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорининг ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Р.Маматовнинг ҳисоботи;
- «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи К.Шерматовнинг ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” Қарорнинг вилоятдаги ижроси юзасидан вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи А.Ўроқовнинг ҳисоботи;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ургут тумани Нисбот маҳалласи, Каттақўрғон тумани Жумабой маҳалласи, Қўшработ тумани Чорлоқ маҳалласи, Иштихон тумани Кўтарма маҳалласи, Оқдарё тумани Янгиқўрғон маҳалласи, Тойлоқ тумани Жумабозор маҳалласи ва Пахтачи тумани Ҳунарманд маҳаллаларининг бош режаларини ва унга туташ маҳаллаларнинг шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят прокуратурасининг 2024 йил 16 февралдаги 15/24-527-сонли тақдимномасини кўриб чиқиш тўғрисида.