Самарқанд вилоятининг собиқ прокурори Департаментга раҳбар бўлди
- 02.08.2025 07:12
- 581
- Долзарб

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳотамов Жаҳонгир Жўраевич бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Ҳотамов 2016–2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017–2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган, 2018-2020 йилларда Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
2020-2022 йилларда Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
2022 йил февралидан 2023 йил августига қадар Самарқанд вилоятига прокурорлик қилган.
Ж.Ҳотамов кейинги икки йил давомида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Теглар:
тайинлов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Уни соғинамиз, суҳбатини қўмсаймиз
- Бугун, 14:08
- Мутолаа
Шифокор учун энг қиммат совға
- Кеча, 20:47
- Мутолаа