Пиротехника савдоси билан шуғулланманг, жазоси оғир

Самарқанд вилояти божхона ҳамда давлат хавфсизлиги хизмати бошқармалари тезкор тузилмалари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс шартли харидорга пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Холислар иштирокида пиротехника воситалари кўздан кечирилганида, булар 8 турдаги 27 046 дона пақилдоқ ва салютлардан иборат эканлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 29 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.