Самарқандда 9550 бош қорамол идентификация қилинган

Вилоят аҳолисини зооноз касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонларини ўта хавфли юқумли касалликларини четдан кириб келиши ва мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида давлат ветеринария ходимларидан иборат 128 та эпизоотик гуруҳлар ташкил этилган.

Улар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 9 миллион 505 минг бошдан ортиқ ҳайвонларга 36 турдаги эпизоотик тадбирлар амалга оширилган. Бундан 291 минг 46 бош ҳайвонларда 14 турдаги диагностик тадбирлар, 1 млн 15 минг бош ҳайвонларга 4 турдаги клиник текширишлар ва 8 млн 66 минг бошдан ортиқ ҳайвонларда 18 турдаги профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарори “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 315 та чорвачилик фермер хўжаликлари билан 12 220 бош йирик шохли ҳайвонларни идентификация қилиш учун шартномалар имзоланган. Бугунги кунгача 9550 бош қорамоллар, 198 бош майда шохли моллар идентификация қилинган.