Самарқандда янги ўқув йилидан 22 та техникум очилади

2020-2021 ўқув йилидан вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тасарруфида 37 та касб-ҳунар мактаблари, 5 та идоравий коллежлар, 22 та олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумлар фаолият кўрсата бошлайди.
Айни вақтда вилоятдаги профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида, 865 м.кв дераза ойналарини алмаштириш, 19 та таълим муассасалари биноларининг 4000 м.кв том қисмини таъмирлаш, 62 та таълим муассасасининг биноларини мукаммал таъмирлаш, 8 та таълим муассасасининг қозонларини таъмирлаш ва 60 та энергия тежовчи қозонларга алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш
бошқармаси ахборот хизмати.