"Оилавий драма": қарз, қамоқ ва ярашув

Паст Дарғом туманида ҳақиқий "оилавий драма"си юз берди: алимент тўламаганлик учун 15 суткага қамалган эрнинг турмуш ўртоғи қарзларни ўзи тўлаб, уни қамоқдан чиқариб олди.

Бу воқеа кузатувчиларда "Муҳаббат ғалаба қозондими ёки рўзғор қийинчилигими?" деган муҳокамаларни қўзғатди.

Воқеа тафсилотлари

Эрнинг қамоққа тушишига сабаб - улар бир рўзғорда яшаб, болаларини боқиб келаётган бўлса-да, аёл алимент ундириб турган. Навбатдаги жанжалдан сўнг, турмуш ўртоғи 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш қийин бўлиб қолгач, аёл қарзларни ўзи тўлаб, 5-куннинг ўзидаёқ судга мурожаат қилган. Суд қарорни бекор қилиб, эрни озодликка чиқарган!

Ҳозирги ҳолат

Оила ярашиб, фарзандлар тарбияси билан банд. "Бир-биримизсиз яша олмаймиз" дегандай, ҳаммаси яхшилик билан тугади.

Жалолиддин Шербоев,

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори.