Оқдарё туманига ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими Адиз Бобоев иштирок этиб, Оқдарё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлашда фойдаланилмай келинаётган имкониятлар, масъул раҳбарларнинг ҳамжиҳатликда ишни ташкил қилмаганлиги хусусида тўхталди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шерзод Қудратов ўз аризасига кўра, туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят раҳбари Маҳмудов Темур Асомидиновични Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан маъқулланди.
Т.Маҳмудов тайинловга қадар Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.