Самарқанд шаҳрида табиий газдан газсўрғич қурилмаси орқали фойдаланган клиника фош этилди
"Ўзэнергоинспекция" вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида "Ш.Н.К." МЧЖга қарашли клиникада газсўрғич қурилмаси орқали табиий газдан фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 241 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
" Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати.