“Ўзбекистон – 2030” стратегияси маҳаллаларда кенг тарғиб этилмоқда

Самарқанд давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг “Нурли йўл” маҳалласида тизимли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Университет ректори Ж. Ризаев ташаббуси билан анатомия кафедраси жамоаси маҳалла аҳолиси билан ташкил этилаётган учрашувлар давомида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, таълим ва тиббиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар тарбияси ҳамда маънавий баркамолликни юксалтириш масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб келмоқда.

Айниқса, очиқ мулоқот шаклида ўтаётган суҳбатлар фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг олдини олиш, оилавий соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур тарғибот ишлари аҳоли онгида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришга хизмат қилиб, жамиятда маънавий-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бахтиёр Қиёмов,

Самарқанд давлат тиббиёт университети ўқитувчиси.