Берлинда “картошка тошқини”
- 02.02.2026 16:05
- 156
- Хориж
Германия пойтахтида белгиланган жойларга келиб, картошка қопларини бепул олиб кетишга чақирувчи эълонлар пайдо бўлди.
Масалан, бир неча тонна картошкани маҳаллий ҳайвонот боғи олиб кетди. Тарқатиш мактаб, черков ва бошпанасизлар паноҳгоҳларида ҳам амалга оширилмоқда.
Сўнгги 25 йилдаги энг катта ҳосил Kartoffel-Flut — «картошка тошқини» деб номланди ва фермерлардан бири шу муносабат билан кенг кўламли хайрия акциясини бошлади.
Маълумот учун: немислар картошкани жуда яхши кўради. Расмий статистикага кўра, Германиянинг бир фуқароси бир йилда ўртача 63 килограмм картошка истеъмол қилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанд шаҳрида “Касблар фестивали” ўтказилди
- 39 дақиқа аввал
- Самарқанд
Давлатлар ўртасидаги энг қисқа чегаралар
- 41 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Хайрулла Ҳамронинг ёрқин хотираси ёд этилди
- Бугун, 13:43
- Мутолаа