Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Картошка қачондан бошлаб экилади?

Юртимиз мутахассислари картошка экиш муддатларини минтақаларнинг иқлим шароитига қараб қуйидаги муддатларни тавсия қилишади:

— Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсида 25 февраль – 10 март;

— Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида 15 февраль – 1 март;

— Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10–20 март.

Экиш муддати 10 кунга кечикса, ҳосил 10–12 % камайишига олиб келади.

Бунда пишиб етилиш даври қисқа бўлган картошканинг эртапишар навлардан: Сантэ, Невский, Розара, Латона, Агаве, Гранола, Зарафшон, Ред скарлет ва ўрта эртапишарлардан: Альвара, Аринда, Белуга, Виктория, Драга, Кондор, Карлена, Марфона, Фабула, Рамона навларини экиш тавсия этилади. Агар картошка навини аниқ билмасдан ўртапишар ёки ўрта кечки навлар экилса, оқ туганак илдизлари кеч пайдо бўлади ва кунлар исиб кетиб ғовлаб кетади.

Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун ўрта ва йирик ҳажмли уруғлик туганакларни ундириб экиш лозим.