Самарқандлик давлат хизматчилари мукофотланди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Курбанова Нархал – Пахтачи туманидаги «Ғаллакор» фермер хўжалиги бошлиғи.
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Бойзақов Сайдулла – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Пайариқ тумани Кенгаши раисининг ўринбосари.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдуллоев Камол Талатович – Самарқанд шаҳридаги «SAM ANTEP GILAM» қўшма корхонаси директори.
Марупов Бахтиёр Махмудович – Тойлоқ туманидаги «Сиёб Шавкат Орзу» фермер хўжалиги бошлиғи.
«Дўстлик» ордени билан
Джалолов Шавкат Амонович – «Agromir group» ассоциацияси директорлар кенгаши раиси.
Усмонов Отабек Алимжанович – Самарқанд туманидаги «Mirankul Group» хусусий корхонаси бош директори.
«Жасорат» медали билан
Тохирова Гулсора Бахриевна – Ургут туманидаги ҳунарманд-тикувчи.
«Келажак бунёдкори» медали билан
Абдуллаев Аҳрор Зафар ўғли – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалидаги бошланғич ташкилоти аъзоси.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Кобилов Рустам Ражаббойевич – Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Ли Гера Федорович – Самарқанд шаҳридаги «Ўзбектелеком Интернейшнл» қўшма корхонаси бош директори.
Собиров Каюм Хамраевич – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи.
Турдиев Маматжон Мукумович – Ургут тумани ҳокими.
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Рахматова Бустон – Нарпай тумани.
«Шуҳрат» медали билан
Ахраров Азиз Азимович – Самарқанд шаҳридаги «SAMARKAND APPAREL» хорижий корхонаси бош директори.
Ибрагимова Манзура Абдужаббаровна – Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси.
Муродуллаев Комилжон Зубайдуллаевич – Оқдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси.
Назарьян Армида Рубеновна – Самарқанд шаҳридаги «Эл мероси Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти илмий раҳбари (гид-таржимон).
Садиков Сухроб Давронович – Самарқанд шаҳридаги «Фаберинформ» масъулияти чекланган жамияти директори.
Саматов Азамат Орзикулович – «Регистон» ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси директорининг ўринбосари.
Хайитмуродова Гулчера Мавлановна – Нарпай туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.