Самарқандлик истеъдодлар Қирғизистонда биринчи

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри ва Иссиқкўл соҳилида “Иссиқкўл дўстларни чорлайди” номли халқаро танлов ўтказилмоқда.

Ушбу халқаро танловда юртимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари муваффақиятли иштирок этишди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Муштарийбегим Ҳамидова ҳамда «Шодиёна» рақс жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Ёш мусиқачи ва хонандалар Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов билан мулоқотда бўлди. Юртдошларимиз халқимизнинг бой мероси ҳисобланган куй-қўшиқларимиз билан танлов иштирокчиларини шод этишмоқда.