“Шарқ юлдузи” кинотеатрида қардош халқ фильмлари намойиши бошланди

Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида “Озарбайжон киноси кунлари” тадбирлари доирасида озарбайжонлик киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

- Маданияти, урф-одатлари, қадриятлари яқин бўлган Ўзбекистон ва Озарбайжон халқи азалдан қардош, дўст бўлиб келган, - дейди Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги кинемотография бўлими бош маслаҳатчиси Алмаз Султонзода. - Ўйлаймизки, биз намойиш этаётган фильмлар самарқандлик кино мухлисларини бефарқ қолдирмайди ва ушбу маданий алоқалар икки халқ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

“Шарқ юлдузи” кинотеатрида озарбайжон бадиий ва ҳужжатли фильмлари намойиш этилмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.