Табиий экотизимларни қайта тиклаш — долзарб масала

Бугунги кунда табиий экотизимларни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ҳудудларни қайта тиклаш ва биологик хилма-хилликни сақлаш долзарб экологик масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, табиий ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлашда илмий мониторинг ва замонавий ёндашувлар муҳим аҳамият касб этади.

Зарафшон миллий табиат боғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 153-сон қарори асосида қўшилган 2807,61 гектар янги ҳудудларда олиб борилаётган илмий мониторинг ва табиий экотизимларни қайта тиклаш жараёнлари таҳлил қилинди.

Натижада боғнинг умумий майдони 5334,01 гектарга етган бўлиб, янги қўшилган ҳудуд боғнинг аввалги 2426,4 гектарлик майдонига нисбатан қарийб 115,7 фоизга кенгайганини кўрсатади.

Мониторинг жараёнларида янги ҳудудларнинг ўсимлик қоплами, тўқай экотизимлари, сув таъминоти, тупроқ-намлик шароити, табиий регенерацияси ва антропоген таъсир ҳолати бўйича кузатувлар олиб борилмоқда.

Аниқланган экологик ҳолат асосида деградацияга учраган участкаларни белгилаш, сув таъминотини яхшилаш ҳамда маҳаллий дарахт ва бута турларини қайта тиклашга йўналтирилган илмий-амалий тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Мониторинг натижалари янги қўшилган 2807,61 гектар ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Эркин Холманов,

кичик илмий ходим,

СамДУ мустақил изланувчиси (PhD)