Тамаддихона мижозининг ликопчасидан гиёҳвандлик моддаси чиқди

2019 йил 24 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида, Когон тумани Сараён МФЙ ҳудудида жойлашган “Шар-Шара” номли умумий овқатланиш кафесида, Ғиждувон тумани Памўза МФЙда яшовчи, “Йигитали транс” МЧЖда ишчи бўлиб ишловчи, 1982 йилда туғилган М.Й. гумонланиб текширилганда, у овқатланаётган столдаги ошхона тарелкасида соф вазни 0,23 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Тушликни “ўзгача” ўтказишни ният қилган шахснинг қилмиши амалга ошмай қолди.

Бухоро вилояти ИИБ хабар беришича, ҳолат юзасидан М.Й.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.