Темирчи фаолиятини давом эттиряпти
Ижтимоий тармоқларда “Ота-бобо касбини давом эттираётган каттақўрғонлик тадбиркорнинг темирчилик устахонаси 15 кундирки ёпиқ қолмоқда” сарлавҳали видеолавҳа тарқалган, унда кўтарилган муаммо ечими бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилинган эди.
Ундаги масалани ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритаётган темирчи-уста Жавлон Жўрақуловни қабул қилди ва мурожаат юзасидан ҳунарманд фикрларини тинглади.
Натижада санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан қўйилган талаблар тўлиқ ўрганиб чиқилди. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутасаддилари ҳолатни жойида кўриб, атрофга шовқин тарқатиш ва устахонадаги санитария талаблари мавжуд меъёрлар асосида бажарилганини аниқлади. Шундан сўнг тадбиркорлик фаолияти қайта тикланди ва тадбиркор кеча, 26 июлдан фаолиятини бошлади.