Тинч океани қирғоқларида авж олган ёнғин тутунлари Атлантика океанининг АҚШ қирғоқларигача етиб борди
Бу ҳақда АҚШ метеорологик хизмати хабар қилди.
Хизмат тақдим этган маълумотга кўра, ёнғин оқибатида юзага келган тутуннинг бир қисми 3,5 минг километр узоқликкача тарқаган ва АҚШ пойтахти Вашингтонга етиб борган.
Ёнғинлар оқибатида Орегон штатининг беш нафар шаҳрининг ҳаво сифати энг кўп зиён кўрган, жумладан, Портленд ҳам. Шу билан бирга, Вашингтон ва Калифорнияда ҳам ҳавонинг юқори даражали ифлосланиши кузатилмоқда. Орегон штати шаҳарларидаги ҳаво ифлосланиш даражаси ушбу ўлчаш шкаласи бўйича энг юқори ҳисобланган 500 белгига етди.