Тошкент яқинида олиб қочилган автомашина постда ушланди
- 05.09.2019 17:49
- 71
- Ўзбекистон
Жорий йилнинг 3 сентябрь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Қибрай туманида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-21011” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлиги ҳақида навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида автомашина Қибрай туманидаги постда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ушбу жиноятни Чингелди МФЙда яшовчи 21 ёшли Ю.Б.содир этганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Теглар:
автомашина
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа