Автомашинадан 10 минг АҚШ доллари ўмарган ўғри ушланди
- 18.04.2021 10:20
- 248
- Жиноят ва жазо
Тойлоқ туманида яшовчи, Ҳ.О. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 12 апрель куни Самарқанд шаҳар Шоҳруҳ кўчасида жойлашган “Мармар” бозори олдига бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли, автомашинасида келиб, танишлари билан суҳбатлашиб турган вақтида, автомашинаси олд ўриндиғида турган 10.000 АҚШ долларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини баён қилиб, етказилган зарарларни ундириб беришни ҳамда ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Файзулла Хўжаев кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Ф. содир қилганлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Ж.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Камбағаллик камайиб, ишсизлик пасаяди
- Бугун, 16:50
- Иқтисодиёт
(Туман)га газета керак
- Бугун, 14:43
- Мутолаа
Ёлғон ярмаркадан кимга наф?
- Бугун, 14:27
- Самарқанд
Бильярд усталари Самарқандда жам бўлди
- Бугун, 14:15
- Спорт